АҚШ Эрон билан музокараларни давом эттиряпти – Трамп
World
−
09:34 422 1 minute
Вашингтон Эрон билан музокараларни давом эттирмоқда ва икки мамлакат ўртасидаги алоқалар боришини ижобий баҳоламоқда. Бу ҳақда кеча, 6 ноябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Флоридага учиб кетишидан олдин Оқ уй боғида журналистларга маълум қилди.
Эронга қандай мурожаат йўллашни хоҳлаши ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Трамп Теҳрон билан музокаралар давом этаётганини маълум қилган.
“Эронга нисбатан бизда ҳаммаси жуда яхши кетмоқда. Биз Эрон билан музокаралар олиб боряпмиз ва буни анчадан бери қилмоқдамиз”, дейди у.
АҚШ Президенти охирги олти-етти ой ичида бирор бир америкалик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлмаганини таъкидлаган.
Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Ҳормуз бўғози орқали нефтнинг тўсиқсиз ўтишини таъминлашда салмоқли илгарилашга эришилган.
“Бизда ҳаммаси жуда яхши кетмоқда ва биз улар билан музокаралар олиб боряпмиз”, дейди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп жамоаси Эронга ҳужумларни қайта бошлаш қарори устида ўйланаётгани ҳақида хабар берилган эди. Эҳтимолий сценарийлардан бири – 9 ноябрда, янги ой чиққан пайтда зарба бериш.