АҚШ денгиз пиёдаси Японияда одам ўлдиришда гумонланиб ҳибсга олинди

World

−

image

Бугун, 4 октябрь куни Японияда АҚШ денгиз пиёдаси Окинава оролида содир бўлган деб тахмин қилинаётган маҳаллий аҳоли вакилига нисбатан босқинчилик ва қотиллик жиноятида гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Окинава полицияси маълумотларига кўра, кеча, 3 октябрь куни эрталаб Окинава оролининг Наха шаҳридаги меҳмонхона хонасида 39 ёшли аёл ҳаёт белгиларисиз топилган ва ҳодиса жойида вафот этган. Полиция, шунингдек, аёлнинг ўлдирилганини маълум қилган.

Идоранинг қўшимча қилишича, 20 ёшли денгиз пиёдаси ҳам ушбу оролда жойлашган Футенма авиабазасида хизмат қилган. Кузатув камераларидаги ёзувларда сочи олинган чет эллик эркак аёл билан бирга меҳмонхона хонасига киргани, сўнг унинг буюмларини олиб, бинони тарк этгани акс этган. АҚШнинг Япониядаги элчихонаси мазкур ҳодисага X ижтимоий тармоғида муносабат билдирди.

“Биз Окинава префектурасида Япония фуқаросининг ўлими билан боғлиқ ҳолда АҚШ ҳарбий хизматчиси қўлга олинганидан хабардормиз. Қўшма Штатлар ҳукумати номидан ҳалок бўлган аёлнинг оиласига самимий ҳамдардлик билдирамиз.

Ҳозирда содир бўлган воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва АҚШ ҳукумати Япония ҳукумати ҳамда маҳаллий ҳокимият органларига яқиндан ҳамкорликда кўмаклашишни давом эттиради”, дейилади хабарда.

Япония Бош вазири Санаэ Такаичи X ижтимоий тармоғида Япония Америка томонига кескин эътироз билдирганини маълум қилган.

“Окинава префектурасининг Наха шаҳрида содир бўлган тўнаш ва қотиллик иши бўйича жабрланувчининг ўлими муносабати билан ҳамдардлик билдираман.

Мазкур ҳодисага келсак, Окинава префектураси полицияси томонидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда, бироқ бугун мен АҚШ Денгиз пиёдалари корпуси ҳарбий хизматчиси ҳибсга олинганини билдим.

Ниҳоятда шафқатсиз ва ғаразли хусусиятга эга ушбу ҳодиса чуқур афсус уйғотади. Япония ҳукумати Америка томонига кескин эътироз билдиради. Биз терговда максимал даражада кўмаклашишни, АҚШ ҳарбий хизматчилари ўртасида интизомни қатъий сақлашни ва бу каби ҳодисалар такрорланишининг олдини олишни қатъий талаб қиламиз.

Ҳукумат содир бўлган воқеага тегишли муносабат билдиришни таъминлаш учун бор имкониятини ишга солади”, дейилади Бош вазир баёнотида.

Маълумот учун, Японияда АҚШнинг Шимолий-Шарқий Осиёдаги энг йирик ҳарбий контингенти жойлашган бўлиб, бу иштирок 1960 йилда имзоланган “Ўзаро ҳамкорлик ва хавфсизликни таъминлаш тўғрисида”ги шартномага асосланади. Ҳозирда мамлакат бўйлаб 85 тадан ортиқ йирик ва кичик ҳарбий объектлар мавжуд бўлиб, уларда 50 минг атрофида америкалик ҳарбий хизматчилар доимий асосда фаолият юритади. Базаларнинг ва ҳарбийларнинг ярмидан кўпи Окинава префектурасида тўпланган, хусусан, “Кадена” авиабазаси ва “Футенма” денгиз пиёдалари базаси энг йирик объектлар қаторига киради, бироқ бу маҳаллий аҳоли орасида доимий норозилик ва ижтимоий кескинликларни келтириб чиқаради. Бундан ташқари, Йокосука шаҳрида АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг 7-флоти базаси жойлашган бўлиб, у АҚШнинг мамлакат ташқарисидаги энг йирик денгиз базаси ва атом авиаташувчи кемалари тўхташ жойи ҳисобланади. 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends