АҚШ “Ал-Қоида” етакчисига ҳужум қилди

World

image

АҚШ ҳарбийлари Суриянинг шимоли-ғарбида “Ал-Қоида” гуруҳи раҳбарларидан бирига ҳужум қилди. Бу ҳақда Пентагон Матбуот котиби Жон Кирби маълум қилди. 

У АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлигининг Идлиб шаҳри яқинидаги ҳаво ҳужуми учун жавобгарликни тан олган маълумотларига ишора қилган. 

“Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мақсадга эришилди. Ҳозирча тинч аҳоли қурбонлари борасида далиллар йўқ”, дея қўшимча қилган Кирби. 

ОАВ маълумотларига кўра, “Ал-Қоида” нинг уч жангчиси кетаётган машинага дрон билан ҳужум қилинган. 

АҚШ Мудофаа вазирлиги Разведка бошқармаси бошлиғи, генерал-лейтенант Скотт Беррьега кўра, бу гуруҳга ўз салоҳиятини тиклаш ва Америкага яна таҳдид қила бошлаш учун бир-икки йил керак.


Tags

Rate Count

548

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends