АҚШ ҳусийларнинг Ямандаги дронларига зарба берди
World
−
07 March 2024 6247 1 minute
Америка Қўшма Штатлари Яманнинг ҳусийлар назорати остидаги ҳудудида иккита дронга зарба берди. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) хабар берди.
Қўмондонликнинг билдиришича, дронлар минтақадаги савдо ва АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари кемаларига бевосита хавф туғдиради. Тафсилотлари ошкор этилмаган ҳужум кеча, 6 март куни кечқурун ташкиллаштирилган.
"Ушбу ҳаракатлар навигация эркинлигини ҳимоя қилиш ва АҚШ денгиз флоти ва савдо кемалари учун халқаро сувлар хавфсизлигини ошириш учун амалга оширилмоқда", дейилади қўмондонлик баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 март куни Ямандаги ҳусийлар назорати остидаги ҳудуддан учирилган кемага қарши баллистик ракета зарбаси оқибатида Адан кўрфазида сузаётган тижорат кемасидаги уч экипаж аъзоси ҳалок бўлганди.