AI-80 бензини биржада савдога чиқарилди. У “заправка”ларда ҳам сотиладими?

−

image

AI-80 бензини Ўзбекистонда биржа савдоларига чиқарилди. Бироқ у “заправка”ларда сотилмайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, биржа савдоларига чиқарилган AI-80 маркали бензин қайта ишлаш корхоналарида хомашё сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган.

Ушбу маҳсулотдан технологик қайта ишлаш орқали юқори октанли бензин ва бошқа кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин.

Савдо шартларига кўра, уни фақат тегишли лицензияга эга қайта ишлаш корхоналари харид қилиши мумкин.

“Аҳоли учун муҳим жиҳати: мазкур савдолар AI-80 бензинининг АЁҚШларда сотувга қайтарилишини англатмайди. Уни автомобилларга ёқилғи сифатида сотиш бўйича амалдаги чекловлар сақланади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг 2025 йил 30 январдаги “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони билан 2025 йил якунига қадар аҳолини сифатли, экологик тоза ва арзон ёқилғи билан таъминлаган ҳолда АI-80 маркали автомобиль ёқилғисидан фойдаланиш ва сотиш чекланиши хабар қилинган эди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўтган йилнинг 2 сентябридан бошлаб АI-80 бензинини биржа савдолари орқали сотишни тўхтатди. 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends