Агриппина Шинга янги ўринбосарлар тайинланди
Local
−
25 March 2023 11010 1 minute
Мактабгача таълим агентлиги директори Агриппина Шинга ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Янги Ўзбекистон” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра:
Фаррух Аҳмаджонович Бобоев Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб;
Оятилло Зикриллаевич Раҳматиллаев Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги директорининг ўринбосари этиб;
Нодир Хожиевич Муслиддинов Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 март куни Мактаб ва мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Агриппина Шин Мактабгача таълим агентлиги директори этиб тайинланган эди.
Live
AllXitoy Atlanta hayvonot bog'iga ikkita panda yubordi
27 September
Promis Devidni interv'yu chog'ida ari chaqib oldi
27 September