Африкада бубоник вабо эпидемияси бошланди

World

image
Остонада янги Эбола эпидемияси. Касаллик ҳақида нималар маълум? north_east

Остонада янги Эбола эпидемияси. Касаллик ҳақида нималар маълум?

Конго Демократик Республикасида бубоник вабо эпидемияси бошланди. “Jeune Afrique” бу ҳақда Итурий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Патрик Карамуранинг баёнотига асосланиб ёзмоқда.

Бундан ташқари, Африка мамлакатида пневмония ва септик вабо билан касалланиш ҳолатлари қайд этилган. Сўнгги маълумотларга кўра, 520 дан ортиқ одам уни юқтирган, 31 киши вафот этган.

Нью-Йоркда жойлашган “Экологик саломатлик альянси” нодавлат ташкилотининг эпидемиологи Анна Лодисуанинг сўзларига кўра, юқтириш ҳолатлари 2020 йил 15 ноябрдан 13 декабргача пайдо бўла бошлаган. Инфекцияни юқтирганларнинг ўртача ёши – 13 ёш. Бу ҳолатлар орасида энг баланд ёш эса 73.

Аввалроқ, жорий йилнинг 14 февраль куни Гвинея Ҳукумати мамлакатда Эбола безгаги эпидемияси бошланганини эълон қилганди.


Tags

Rate Count

217

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends