Афғонлар илтимосига кўра Тўра Боболов Балх ҳокими билан учрашди
Local
−
28 September 2021 19747 2 minutes
Кеча, 27 сентябрь куни Термиз шаҳрида Сурхондарё ва Балх вилоятлари ҳокимлари бошчилигида Ўзбекистон ва Афғонистон чегараолди ҳудудлари бошқарув идоралари вакилларидан иборат ишчи гуруҳларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот котиби хабар берди.
Қайд этилишича, йиғилиш афғон томонининг илтимосига биноан Афғонистонга импорт молларини транзит ташуви билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш мақсадида ташкил этилган. Мулоқот даставвал энг зарур халқ истеъмол товарлари: озиқ-овқатлар, дори-дармон, тиббий анжомлар, кийим-кечак ва ёқилғи хусусида борган.
Учрашувда муҳокама этилган масалалар, жумладан Афғонистонда юзага келган оғир гуманитар вазият даврида мамлакатга юкларни етказиб бериш ва транзит ўтказишда мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилган.
Йиғилиш сўнггида томонлар энг долзарб чегараолди масалалари юзасидан ишчи алоқаларини давом эттиришга тайёр эканликларини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Сурхондарё ва Афғонистоннинг Балх вилоятлари биринчи марта бундай яқиндан алоқа қилаётгани йўқ. Хусусан, жорий йилнинг 14 сентябрь куни Афғонистоннинг Балх вилоятида Ўзбекистон делагацияси “Толибон” вакиллари билан учрашган.
“Ҳайратон” станциясида Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Президент Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон халқига аталган инсонпарварлик ёрдамини “Толибон” вакилларига топширган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September