Афғонистонда портлаш содир бўлди. Қурбонлар бор 

World

image

Кеча, 12 март куни Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида бомба портлаши натижасида саккиз киши, жумладан афғон хавфсизлик кучлари ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ расмий манбаларга таяниб хабар берган.

Портловчи моддалар билан тўлдирилган автомашинанинг портлаши натижасида шунингдек, 47 киши жароҳат олган. 

Улардан 11 нафари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, қолганлари тинч аҳоли вакиллари, шу жумладан аёллар ва болалар. 

Ҳозирча ҳеч ким ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.


Rate Count

363

Rating

3

Rate this article

Share with your friends