Гулноранинг адвокати: Каримова даволанишдан бош тортяпти
Local
−
03 June 2019 16818 2 minutes
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовани қамоқхонада тиббий муолажа қилишдан бош тортишаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда унинг швейцариялик адвокати, Женевадаги Mangeat Attorneys at Law адвокатлик идораси эгаси ва раҳбари Грегуар Манжа хабар берди.
Адвокат ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қуйидагича пост қолдирган:
Катта ташвиш. Энг сўнгги ахборот:
1. Каримова даволанишдан бош тортяпти;
2. Бизнинг сўнгги зиёратимиздан кейин у қамоқхонанинг тиббий блокидан чиқарилган;
3. Уни олдига шифокорларни киришига руҳсат берилмаяпти ва Гулнора доимий руҳий босим остида қолмоқда.

Аввалроқ, Грегуар Манжа Twitter'даги саҳифасида Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидаги 21-жазони ўташ колониясига боргани ва мижози билан учрашишга ҳаракат қилиши ҳақида хабар қолдирганди.
Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримова 5 март куни ўз уйида ҳибсга олиниб, жазони ўташ учун умумий тартибли колонияга олиб кетилганди.
Каримова жазони ўташ тартиби ва шартларини қасддан бузганлиги сабабли жиноят-ижроия қонунчилигига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизматининг тақдимномасига асосан, жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди томонидан унга нисбатан тайинланган жазонинг ўталмай қолган муддати озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилиб, умумий тартибли колонияда ўташи белгиланган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September