Абдусатторов 130 минг евролик супертурнирда қатнашади
Sport
−
30 January 2023 11150 1 minute
Шахматчи Нодирбек Абдусатторов 15-26 февраль кунлари Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида бўлиб ўтадиган шахмат бўйича “WR Chess Masters” турнирида иштирок этади.
Мазкур турнирнинг соврин жамғармаси жами 130 минг еврони ташкил қилиб, унда умумий ҳисобда 10 нафар шахматчи совринли ўринлар учун кураш олиб боради.
“WR Chess Masters” турнирида дона сурадиганлар сафидан Нодирбекдан ташқари, Ян Непомняший, Аниш Гири, Со Уэсли, Левон Аронян, Ян-Кристоф Дуда, Гукеш, Винцент Кеймар, Прагнананда, Андрей Еспиенко каби таниқли гроссмейстерлар ҳам ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдусатторов Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилган “Tata Steel Chess-2023” турнирининг “Мастерс” гуруҳида 8 очко билан иккинчи ўринни эгаллаган эди.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November