Абдулазиз Комилов Москвага боради
Local
−
03 April 2019 5284 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Москва шаҳрига боради. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон делегацияси Россия пойтахтида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.
Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши кун тартибидан 10 та масала жой олган. Хусусан, учрашув иштирокчилари Иккинчи Жаҳон уруши бошланиши муносабати билан МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг баёноти лойиҳасини тасдиқлаши кутиляпти.
Шунингдек, вазирлар минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек МДҲ иштирокчи давлатларининг барқарор ривожланишини таъминлашга оид долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиши режалаштирилган.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September