67 кун Тошкентни бошқарган Раҳмонов эски ишига қайтди

Local

image

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида 67 кун ишлаган Бахтиёр Раҳмонов янги лавозимга тайинланди. Бу бўйича Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов қарор қабул қилди.

Қайд этилишича, бугун, 28 март куни Бахтиёр Султонович Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишдан бўшатилгандан кейин вақтинчалик Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди. Унга қадар у Тошкент шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш масаласи бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган эди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends