Адлия вазирлигида ўзгаришлар давом этяпти. Яна бир бошқарма бошлиғи ўзгарди
Local
−
20 June 2019 7642 1 minute
Адлия вазирлигининг Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармасига янги бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан Авазбек Абдулла ўғли Мадаминов Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Авазбек Мадаминов шу кунга қадар вазирликнинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ва Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармасида раҳбарлар ўзгарганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August