31 декабрда метронинг ишлаш вақти узайтирилади

Local

image

Жорий йилнинг 31 декабрь куни Тошкент метрополитени доимий тасдиқланган жадвал асосида ҳаракатланади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК байрам кунлари ҳаракат таркиби қатнови вақти бўйича берган маълумотида қайд этилган.

31 декабрь дам олиш куни метрополитен доимий тасдиқланган жадвал асосида ҳаракатланади. Иш вақтининг тугаши эса 1 (бир) соатга узайтирилади яни барча метро бекатлари 31 декабрь 05:00 дан 1 январь соат 01:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.

2022 йил 1— 4 январь кунлари метрополитен якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида ҳаракатланади.

Аввалроқ Тошкентда автобусларнинг дам олиш кунлари қандай ҳаракатланиши ҳақида маълумот берган эдик.


Tags

Rate Count

229

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends