30 йил хизмат қилган ҳарбийларнинг пенсияси 100 фоизгача оширилади
Local
−
08 August 2386 2 minutes
Кеча, 7 август куни Олий Мажлис Сенатининг 18-ялпи мажлисида 30 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбий хизматчиларнинг пенсиясини ҳисоблашнинг энг юқори миқдорини 75 фоиздан 100 фоизга оширишни назарда тутувчи “Ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) ва улар оила аъзоларининг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонун маъқулланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг ахборот хизмати хабар берди.
Янги қонун билан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини давлат пенсияси билан таъминлаш масалалари ягона тартибда белгилаб берилмоқда. Ҳужжатда пенсия олиш ҳуқуқига эга шахслар доираси, хизмат йиллари учун пенсия, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш, ҳисоблаш, қайта ҳисоблаш ҳамда тўлаш тартиби белгиланади.
Қайд этилишича, шу вақтга қадар мазкур соҳадаги муносабатлар асосан собиқ Иттифоқ даврида қабул қилинган ҳужжатлар ва айрим халқаро келишувлар асосида тартибга солинган.
Янги қонун эса ушбу масалаларни Ўзбекистон Конституцияси ва миллий қонунчилик асосида мустаҳкамлайди. Шунингдек, хизмат вақтида ҳалок бўлган ёки хизмат даврида олган жароҳати ёки касаллиги оқибатида вафот этган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини пенсия билан таъминлаш бўйича кафолатлар кучайтирилади.
Сенаторлар муҳокама якунида мазкур қонунни маъқуллаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий Мажлис Сенатининг 18-ялпи мажлисида Сенат Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари, фаолиятини ташкил этиш тартиби ҳамда ваколатларини белгилаб берувчи “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида”ги Конституциявий қонуни маъқуллангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August