22 йилдан кейин илк бор россиялик теннисчи Якуний WTA турнири чемпиони бўлди
Sport
−
10:23 206 1 minute
Мирра Андреева 22 йиллик танаффусдан сўнг Якуний WTA турнири финалида яккалик баҳсларида чемпионликни қўлга киритган илк россиялик теннисчига айланди. У финалда украиналик Элина Свитолинани мағлуб этди.
Россиялик 19 ёшли иқтидор эгаси ҳал қилувчи финал учрашувида WTA рейтингида олтинчи ўринни эгаллаб турган украиналик Элина Свитолинани 7:5, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бир соату 34 дақиқа давом этган баҳсда Свитолина эйс зарбасини амалга ошира олмади, 4 та қўшхатога йўл қўйди. Андреева 2 та эйс зарбасини ижро этиб, 5 та қўшхатога йўл қўйди. Брейклар бўйича устунлик 6 га 3 кўринишида Мирра фойдасига бўлди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида Андреева устунлик қилмоқда - 3:1. Россиялик тенничси гуруҳ босқичида ҳам Свитолинани таслим этган эди.
Андрееванинг ғалабасига қадар россиялик теннисчилар орасида фақат Мария Шарапова ушбу мусобақада чемпион бўлган эди. У 2004 йилда ғолибликни қўлга киритган. Шарапова кейинчалик яна икки марта (2007, 2012), Вера Звонарёва эса бир марта (2008) финалга чиққан.
Маълумот учун, WTA финали қаттиқ қопламали кортларда ўтказилади. 2026 йилги мусобақанинг соврин жамғармаси 10 миллион долларни ташкил этди. Унда мавсум давомида энг кўп рейтинг очкосини жамғарган саккиз нафар теннисчи иштирок этади.
Live
All15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November
Sudan armiyasi nazoratni qayta tikladi
15 November