2020 йилдан давлат ходимлари ўртасида “Ўзбек полвони” мусобақаси ўтказилади

Local

−

image

2021 йилдан бошлаб хорижий давлатларда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича халқаро турнирлар ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кураш миллий спорт турининг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳасида келтириб ўтилган. 

Ҳужжатга мувофиқ, ҳар икки йилда бир марта:

•  2020 йилдан бошлаб вилоятлар марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарларида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида халқаро кураш мусобақаси;

•  2021 йилдан бошлаб равишда хорижий давлатларда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича халқаро турнирлар;

•  2020 йилдан бошлаб ҳар йилда бир марта давлат органлари ходимлари ўртасида кураш бўйича “Ўзбек полвони” республика мусобақаси ўтказилади;

•  2020-2022 йилларда вилоятлар марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги кураш маҳорат спорт мактаблари (кейинги ўринларда – кураш маҳорат мактаблари) босқичма-босқич ташкил этилади;

•  кураш маҳорат мактабларининг раҳбарлари, тренерлари ва бошқа ходимларига олимпия захиралари коллежлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўланади ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади;

•  Кураш халқаро ассоциацияси ва Ўзбекистон кураш федерацияси муассислигида Халқаро кураш институтини қайта ташкил этилади.


Rate Count

44

Rating

3

Rate this article

Share with your friends