2015 йилдан кейин туғилганларга сигарет сотиш умрбод тақиқланади

World

−

image

Туркияда 2015 йилдан кейин туғилган инсонлар учун сигарет сотилиши ва чекилиши бутун умр тақиқланиш арафасида. Тасдиқланиши кутилаётган қарор ичида яна бошқа бир неча моддалар ҳам бор. Бу ҳақда “Sözcü” хабар берди.

Қайд этилишича, мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Туркия Депутатлар Мажлиси эътиборига тақдим қилишга тайёрланаётган қарор таклифи режасига кўра аёллар ва болалар орасида кенг тарқалган “слим” (ингичка) сигаретлар сотуви буткул бозордан чиқарилади. Тайёрланган режа жорий йилнинг октябрь ойида Депутатлар Мажлисига тақдим қилинади. Бу билан тамаки маҳсулотларидан фойдаланиш фоизини тушириш мақсад қилиняпти.

Яшилой Билим ташкилоти аъзоси ва Соғлиқни сақлаш билимлари университети ўқитувчиси профессор Токер Эргудар аёлларда сигарет чекиш фоизининг охирги 10-15 йилда тақрибан 40-50 фоиз ортгани, 15-24 ёш аёлларда эса 90 фоиз ошганини маълум қилган.

Аёллар ва болаларни тамаки маҳсулотларидан ҳимоя қилишни кўзда тутган қарор режасида вояга етмаган шахсларнинг сотиш нуқтасида карта ёки паспорт идентификация қилиши тизимлари амалга оширилиши кутиляпти.

Ресторан ва ошхоналарнинг очиқ майдонларида ҳам сигарет чекиш қатъиян тақиқланади. Парк, боғ ва жамоатчилик биноларининг ховлиларида четдан кўринмайдиган даражада маҳсус ҳудудлар ташкил қилинади. Мамлакат бу босқичли чекловлар билан 2040 йилгача Туркия миқёсида тамаки маҳсулотларининг ишлаб чиқарилиши ва сотилишини буткул ниҳоясига етказишни режа қиляпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия парламенти “Тамаки маҳсулотлари ва вейплар тўғрисида”ги қонунни (Tobacco and Vapes Bill) якуний тарзда тасдиқлагани ҳақида хабар берилган эди. Унга кўра, 2009 йил 1 январда ёки ундан кейин туғилган барча фуқаролар учун сигарет сотилишига умрбод тақиқ жорий этилди.

Азизбек Ҳамдамов


Author

avatar

.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends