20 йил аввал ажрашган 93 ва 92 ёшли жуфтлик яна турмуш қурди (видео)
World
−
13:16 503 2 minutes
Кеча, 16 ноябрь куни Туркиянинг Орду вилояти Уне туманида 5 нафар фарзанди бўлган ва тахминан 20 йил аввал ажрашган 93 ёшли Эмина Сари ҳамда 92 ёшли Меҳмет Сари яна никоҳдан ўтди. Бу ҳақда “Haberler” хабар берди.
Қайд этилишича, Чатак маҳалласида яшовчи, беш нафар фарзанди бор Эмина Сари ва Меҳмет Сари тахминан 20 йил аввал ажрашишган эди. Орадан йиллар ўтиб, жуфтлик яна турмуш қуришга қарор қилган.

Жуфтликнинг илтимосига кўра, Уне мэрияси ходимлари никоҳни қайд этиш учун зарур тайёргарлик ишларини олиб борган. Расмиятчиликлар якунлангач, Уне мэрияси никоҳни қайд этиш бўлими ҳовлисида никоҳ маросими ташкил этилган.
Уне мэриясининг Никоҳни қайд этиш бошқармаси ҳовлисида ташкил этилган маросимда жуфтликнинг никоҳини мэр Ҳусайн Тавли қайд этган. Маросимда Эмина ва Меҳмет Сарига Уне тумани раҳбари Камол Йилдиз ва Чатак маҳалласи оқсоқоли Ҳавва Четинкая гувоҳ бўлган.
Никоҳ маросимида сўзга чиққан Унье мэри Ҳусайн Тавли шундай дейди:
“Бугун бу ерда унутилмас бир хотирага барчамиз биргаликда шерик бўлмоқдамиз. Илгари ҳаётларини бирлаштирган, ярим асрлик ўтмишга эга 93 ёшли Эмина Сари холамиз ва 92 ёшли Меҳмет Сари амакимиз йиллар ўтиб яна бир жойга жам бўлиб, бугун никоҳ столига ўтиришди. Ҳаёт баъзан инсонларни турли йўлларга етакласа-да, севги, хотиралар ва бирга ўтган йилларнинг қадри ҳеч қачон йўқолмайди. Бугун амалга оширадиган ушбу никоҳимиз муҳаббат, вафо ва қайта бошланаётган умр йўлдошлигининг энг гўзал намуналаридан бири бўлишига ишонаман. Роббим бундан кейинги умрингизни соғлиқ, тинчлик ва бахт-саодат ичида ўтказишингизни насиб этсин. Бироздан сўнг берадиганимиз ўша гўзал саволга йиллар ортидан яна берадиган “Ҳа” жавобингиз хайрли ишларга васила бўлишини тилайман”.

Туман ҳокими Йилдиз ва мэр Тавли никоҳ қайд этилганидан сўнг жуфтликни табриклаган.
Live
AllShavkat Mirziyoev Ummonga bordi
16 November