20 ой дисквалификациядан сўнг Мудрик Англиянинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин

Sport

image

Украиналик қанот ярим ҳимоячиси Михайло Мудрик фаолиятини “Ковентри Сити”да ижара асосида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Ковентри Сити” 25 ёшли “Челси” футболчисини ижарага олиш учун курашда рақибларидан анча олдинда бормоқда.

Лондон клуби Мудрик билан тўлиқ хайрлашиш ниятида эмас. “Челси” раҳбарияти узоқ вақт футбол амалиётидан четда қолган футболчига мунтазам ўйин вақти керак, деб ҳисобламоқда. Шу боис клуб уни фақат ижарага бериш вариантини кўриб чиқишга тайёр.

“Ковентри Сити”ни “Челси”нинг собиқ бош мураббийи Фрэнк Лэмпард бошқармоқда. У Мудрикни Лондон клубидаги фаолияти давридан яхши танийди.

“Челси” раҳбарияти ҳам “Ковентри Сити”нинг ўйин услуби украиналик футболчига мос келиши ва узоқ танаффусдан кейин унинг оптимал формасига қайтишига ёрдам бериши мумкин, деб ҳисобламоқда.

Мудрик 2024 йил ноябрь ойидан буён расмий учрашувларда майдонга тушмаган. Жорий йилнинг июль ойининг охирида унга машғулотларга қайтиш ва ўйнаш учун рухсат берилган.

Шундан сўнг, украиналик футболчи “Челси”нинг мавсумолди йиғини доирасида учта учрашувда иштирок этди. Энди Мудрикнинг мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши учун уни ижарага бериш варианти муҳокама қилинмоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends