2 июнда Тошкентнинг қатор марказий кўчалари ёпилади
Local
−
01 June 2019 7566 1 minute
Эртага, 2 июнь куни “Халқаро велосипед куни” муносабати билан веломарафон ўтказилади. Шу сабабли Тошкент шаҳридаги бир нечта кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади.
Унга кўра, соат 04:00 дан 13:00 гача Фурқат кўчасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб Афросиёб;
Соат 10:00 дан 12:00 гача Бешёғоч кўчасидан Фурқат кўчаси бўйлаб Ислом Каримов;
Фурқат кўчасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов;
Ислом Каримов кўчасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Афросиёб;
Шароф Рашидов кўчасидан Афросиёб кўчаси бўйлаб Ислом Каримов кўчасигача бўлган кўчаларда автомобиллар ҳаракатлари чекланади.
“Тошкент шаҳар ҳокимлиги юзага келган ноқулайлик учун узр сўрайди”, дейилади ҳокимлик хабарида.
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November