19 ёшли Ямаль фарзанд кутяптими?

Sport

image

Кеча, 6 сентябрь куни “Барселона” ҳужумчиси Ламин Ямаль “Валенсия”га қарши учрашувдаги голидан кейин бармоғини оғзига қўйиб, сўрғичга ўхшаш ишора қилди. Бу эса тармоқларда Ямаль фарзанд кутяпти деган тахминларга сабаб бўлди.

Ямаль голни нишонлаш вақтида бармоғини оғзига қўйиб, сўрғичга ўхшаш ишора қилгани тармоқларда футболчининг севгани Инес Гарсия Сантос ҳомиладор бўлиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар авж олишига сабаб бўлди.

Бироқ бу тахминлар тасдиқлангани йўқ. “Yahoo Sports” маълумотларига кўра, Ямаль мазкур ишорани кичик укаси Кейнга бағишлаган. Кейн сентябрь ойида тўрт ёшга тўлади.

Шу тариқа, футболчининг голдан кейинги ишораси оталик ҳақида эмас, балки укасига бағишланган самимий табрик бўлгани айтилмоқда. Инес Гарсия Сантоснинг ҳомиладорлиги ҳақида эса ҳозирча расмий маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ламин Ямаль ўз севгилиси Инес Гарсия билан бир уйда яшай бошлагани ҳақида хабар берилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic