18 яшар футболчи бошига тўп тегиши оқибатида вафот этди
Sport
−
18:19 505 1 minute
Аргентиналик футболчи Абель Нуньес ўйин вақтида бошига тўп тегиши оқибатида мия жароҳатини олди ва 18 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Аргентина футбол ассоциацияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий маълум қилди.
“Абель Нуньеснинг вафоти муносабати билан чуқур қайғудамиз. Ушбу оғир дамларда унинг оиласи, дўстлари ва яқинларига ҳамдардлик билдираман. Жойи жаннатда бўлсин”, деб ёзди Тапиа.
“TyC Sports” нашрининг хабар беришича, фожиа жорий йилнинг 12 ноябрь куни ёшлар ўртасидаги турнирнинг бешинчи дивизиони доирасидаги учрашувда содир бўлган. Нуньеснинг бошига тўп тегиши оқибатида у ҳушини йўқотган.
Футболчига воқеа жойида биринчи ёрдам кўрсатилган ва кейин шифохонага олиб кетилган. У ерда жарроҳлик амалиёти ўтказилганига қарамай, унинг аҳволи яхшиланмаган. Шифокорлар кеча, 15 ноябрь куни футболчининг вафот этганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания чемпионатининг иккинчи дивизионида иштирок этувчи “Тенерифе” клуби ҳужумчиси Хесус де Мигель рақибга қарши жиддий тўқнашувдан сўнг вафот этганди.
Live
All