16 яшар қизга тегажоғлик қилган робот мусодара қилинди

Tech News

−

image

Германиянинг Кёлн шаҳрида робот 16 ёшли қизга тегиниб, унга нисбатан номақбул ҳаракатлар қилди. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 11 октябрга ўтар кечаси, ярим тунда шаҳарнинг марказидаги овқатланиш шохобчаси олдида содир бўлган. Қиз ўша вақтда 17 ва 18 ёшли дугоналари билан бўлган. Тахминан 1,2 метр баландликдаги қизил-олтинранг робот унга орқадан яқинлашиб, тегинган ва қизга нисбатан шаҳвоний ҳаракатлар содир этган.

Нашр маълумотларига кўра, роботнинг 16 ёшли эгаси ва унинг 19 ёшли таниши ҳодисани видеога олган, ижтимоий тармоқларда жонли эфирга узатган ва роботнинг ҳаракатларини изоҳлаб борган. Шунингдек, TikTok’да Кёлн кўчаларида ҳаракатланаётган ва номақбул ҳаракатлар қилаётган робот акс этган видеолар тарқалган.

Полиция чақирувдан сўнг воқеа иштирокчиларини яқин атрофда топган. Робот эса Volkswagen русумли автомобилнинг юкхонасидан топилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари қурилма ва гумонланувчиларга тегишли иккита мобил телефонни мусодара қилган.

Билдирилишича, ҳозирда терговчилар робот ҳодиса вақтида қандай бошқарилганини ва унинг ҳаракатларига кимдир атайлаб таъсир кўрсатган-кўрсатмаганини аниқламоқда. Полиция жинсий тегажоғлик гумони билан иш олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Халқ-озодлик армияси гуманоид роботларни жанговар шароитда иштирок этишга тайёрлашни бошлагани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends