12 май куни Тошкентда ҳарбийлар иштирокида оммавий марш ўтказилади

Local

image

Эртага, 12 май куни Тошкентнинг шаҳар Мирзо Улуғбек туманида Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “Соғ танда соғлом ақл» шиори остида оммавий марш юриши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёш авлодни жисмонан чиниқтириш ва спорт орқали аёлларимиз саломатлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилаётган тадбир Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ЭКО бозори олдидан Феруза массиви бўйлаб амалга оширилади.

Шу муносабат билан 2019 йилнинг 12 май куни соат 8:00 дан 12:00 гача ушбу ҳудудда автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилади.


Rate Count

52

Rating

3

Rate this article

Share with your friends