11 ойда Ўзбекистонга хориждан қанча пул юборилгани маълум бўлди
Local
−
16 December 2020 9826 1 minute
Жорий йил январь-ноябрь давомида Ўзбекистонга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 5,44 млрд. долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.
Қайд этиш керакки, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 85 млн. долларга ёки 2 фоизга кам.
Чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори 1,08 млрд. долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 119 млн. долл. ёки 12 фоизга ошди.
Натижада трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо 4,36 млрд. долларга етди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August