10 минг доллар эвазига боғча лицензиясини ваъда қилган шахс ушланди
Crime
−
11:24 974 1 minute
Андижон вилоятида хусусий мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш учун лицензия ва бошқа зарур рухсатномаларни олиб беришни ваъда қилиб, 10 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида 1984 йилда Андижон туманида туғилган шахс Балиқчи туманида яшовчи 1974 йилда туғилган фуқарога Балиқчи тумани ҳудудида хусусий боғча очиш учун гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали лицензия ҳамда бошқа зарур рухсатномаларни олиб беришини айтган.
У бунинг эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, келишилган пулнинг 5 минг АҚШ долларини Андижон шаҳри Мустақиллик маҳалласи ҳудудида олаётган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида олий таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 26 млн сўм олган шахс ушланганди.
Live
All