Университетга етти минг долларга ўқишга киритмоқчи бўлган ўқитувчи ушланди
Local
−
29 May 2019 5404 1 minute
Ҳадемай Ўзбекистондаги олий ўқув юртларига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланади. Ушбу жараёнда шаффофликни таъминлаб, ўқитишга киритиш баҳонасида турли таъмагирлик, порахўрлик ҳолатларининг олдини олиш алоҳида эътиборда.
Бироқ, мавсум бошланиши билан бу жараёндан фойдаланиб қолишни кўзлайдиганлар аста-секин пайдо бўлаверади.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг “Технология ва сервис хизмати” кафедраси ўқитувчиси Р.А. ва Зангиота туманидаги 39-сонли мактаб ўқитувчиси М.Р. фуқаро А.У.дан жияни Ж.Т.ни ушбу университетга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 7 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Аммо фирибгарлар ўз ниятига ета олмади. Уларни “мижоз”дан пулни олаётган вақтда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.
Бош прокуратура хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Р.А. ва М.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November