1 октябрдан пенсиялар оширилади. Қирғизистонда!
World
−
16:58 3842 1 minute
Қирғизистонда 2026 йил 1 октябрдан пенсияларни индексация (ошириш) қилиш учун Пенсия жамғармаси маблағларидан 4,4 миллиард сом ажратилади. Бу ҳақда мамлакат Президенти администрацияси хабар қилди.
Маълум қилинишича, пенсияларнинг суғурта қисмини 1,2 коэффициент билан, яъни 20 фоизга ошириш режалаштирилган. Қўшимча тўлов миқдори камида 1 минг сомни, кўпи билан эса 10 минг сомни ташкил этади.
Дастлаб индексация коэффициенти 1,13 этиб белгиланган. Бу кўрсаткич 2025 йилда ўртача иш ҳақи ва истеъмол нархлари ўсиши асосида ҳисобланган. Бироқ Ижтимоий жамғарма бюджетининг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда коэффициентни 1,2 гача оширишга қарор қилинган.
Индексациядан кейин Қирғизистонда ўртача пенсия миқдори 12 минг 898 сомга етади. Пенсионерлар ўртача ҳисобда ҳозирги тўловига қўшимча 1 минг 753 сом олади, бу амалдаги пенсия миқдорига нисбатан қарийб 16 фоизлик ўсишни англатади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2026 йил 1 октябрга келиб Қирғизистонда пенсионерлар сони 832,4 минг нафарни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатининг 18-ялпи мажлисида 30 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбий хизматчиларнинг пенсиясини ҳисоблашнинг энг юқори миқдорини 75 фоиздан 100 фоизга оширишни назарда тутувчи “Ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) ва улар оила аъзоларининг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонун маъқулланганди.
Live
All