Саудия тўхтамаяпти. Навбат “Тоттенхэм” футболчисига
Sport
−
01 July 2023 8542 1 minute
“Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Эрик Дайер Саудия Арабистони клубига ўтиши мумкин. Номини ошкор қилмаган мазкур клуб футболчи атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда.

29 ёшли англиялик футболчининг трансфер нархи “Transfermarkt” порталига кўра, 18 миллион еврога баҳоланмоқда. Бироқ футболчининг “Тоттенхэм” билан амалдаги шартномаси ҳали якунланмаган бўлиб, у 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Маълумот учун, Эрик Дайер 2022/2023 йилги мавсумда “Тоттенхэм” сафида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатма қайд этган.