Японияда чўчқа ўлати тарқала бошлади
World
−
03 April 2021 5884 1 minute
Япония шарқидаги Гумма префектураси расмийлари маҳаллий фермер хўжалигида чўчқа ўлати тарқала бошлангани ҳақида хабар берди. Бу ҳақда NHK телеканали маълум қилган.
Таъкидланишича, эпидемиологик тадбирлар доирасида 10 мингга яқин ҳайвон йўқ қилинади.
Бундан ташқари, расмийлар ушбу ҳудудда касаллик тарқалиши сабабини аниқлаш учун текширув ўтказишни режалаштирган.
Гумма ҳудудида сўнгги марта чўчқа ўлати касаллиги ўтган йилнинг сентябрь ойида аниқланган.
Шунингдек, декабрь ойида ғарбий Миэ префектурасида, жорий йил январь ойида эса қўшни Вакаяма префектурасида инфекция ўчоғи аниқланган.
Live
All