Ов қилиш учун давлат божи ҳамда тўлови ошади
Local
−
15 February 2020 6237 1 minute
Ов қилиш учун давлат божи ҳамда тўлови қиймати ошади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида туризм хизматларини янада диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида келтириб ўтилган.
Лойиҳада белгиланишича:
• мораторий 2020 йил 1 мартидан 2023 йил 31 декабрига қадар амал қилади;
• мораторий даврида, масъулиятли ташкилотлар томонидан хайвонларга ов қилиш учун рухсатномалар бериш тақиқланади, ушбу бандда назарда ҳоллардан мустасно;
• мораторий фан ва тиббиёт мақсадларида ҳайвонларга ов қилиш учун рухсатномалар беришга амал қилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ов туризмни ривожлантириш мақсадида таклиф киритади.
Хусусан:
• энди ҳайвонларга ов қилиш учун давлат божи ҳамда тўлови қиймати оширилади;
• браконьерлик учун, айниқса Қизил китобга киритилган ҳайвонларга нисбатан масъулиятни кучайтириш;
• ов учун рухсатнома бериш жараёни электрон шаклга ўтказилади;
• ов хўжалигининг тегишли инфратузилмасини (фазенда, ҳайвонлар питомниги) ривожлантиришда давлат-хусусий шерикчилик механизмларини биринчи навбатда Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сирдарё вилоятларида жорий қилинади.
Live
AllMisrda yo'lovchi poezdi rel'sdan chiqib ketdi
08 November
Albaniyada ommaviy namoyishlar davom etmoqda
08 November
Erdo'g'an rafiqasi bilan Ozarbayjonga bordi
08 November
08 November