3 ёшли бола трактор тиркамаси тагида қолиб вафот этди
Local
−
18 May 2020 14816 1 minute
Кеча, 17 май куни соат 09:10 ларда Фарғона вилояти, Қўштепа тумани, “Ўқчи маҳалласи ички йўлида 3 ёшли боланинг ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.
Ҳайдовчи 1979 йил туғилган Х.Б. “ТТЗ-80” русумли тракторни бошқариб кетаётиб, Кумариқ кўчаси, 89-уй ёнида қаровсиз қолдирилган, вояга етмаган пиёда 2017 й.т. М.Н.ни тиркаманинг орқа чап балони билан босиб кетган.
Натижада, пиёда вояга етмаган 3 ёшли М.Н. (ўғил бола) воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Қўштепа тумани ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Live
AllOksford talabalari O'zbekistonga keldi
31 August
Ispaniyaga migrantlar kerak – Sanches
31 August