Ҳиндистон танкга қарши ракетани синовдан ўтказди

World

image

Ҳиндистон Мудофаа тадқиқотлари ва ишланмалари ташкилоти кеча, 11 декабрь куни мамлакат Ҳарбий-ҳаво кучлари вертолёти билан SANT (Stand-off Anti-Tank) ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда Ҳиндистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берган.  

Таъкидланишича, синовлар Ражастан штатидаги Похаран полигонида бўлиб ўтган. 

“Ҳиндистон Мудофаа тадқиқотлари ва ишланмалари ташкилоти ҳамда Ҳарбий-ҳаво кучлари Похаран полигонида Stand-off Anti-Tank ракетасининг муваффақиятли парвоз синовларини ўтказди”, дейилган хабарда. 

Таъкидланишича, ракета хавфсиз масофадан юқори аниқликни таъминлайдиган энг замонавий қидирувчи билан жиҳозланган. У 10 километргача бўлган масофадаги нишонларни йўқ қила олади. 

Ҳукумат матбуот хизмати хабарига кўра, синовлар давомида барча топшириқлар тўлиқ бажарилган.


Rate Count

261

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends