Ҳайфсан олган Гурлан ҳокими юқорироқ лавозимга кўтарилди
Local
−
12 June 2022 18433 1 minute
Муроджон Азаматович Ачилов Хоразм вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Муроджон Ачилов тайинловга қадар 2020 йилнинг апрелидан бери Гурлан тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.
У ўтган йилнинг ноябрь ойида иш фаолияти давомида ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда сусткашликка йўл қўйганлиги ҳамда ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндошиб, жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун вилоят ҳокимидан ҳайфсан олганди.
Live
All