Хоразмда ўндан ортиқ ҳоким жазоланди

Жамият 4789
image

Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов 12 та туман ва шаҳарлар ҳокимини жазолади. Вилоят раҳбарининг тегишли фармойиши эълон қилинди.

Қайд этилишича, иш фаолияти давомида ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда сусткашликка йўл қўйганлиги ҳамда ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндошиб, жиддий  камчиликларга йўл қўйганлиги учун:

1. Хоразм вилояти ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Баҳром Шарипович Қурбоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддаси 2-бандига асосан, ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси;.

2. Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Мадаминович Холбоевга нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддаси 2-бандига асосан, ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси;.

3. Хива шаҳар ҳокими Темур Исмоилович Давлетовга нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан “хайфсан” интизомий жазо чораси;.

4. Боғот тумани ҳокими Шавкат Қурамбаевич Яхшибоевга нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан “хайфсан” интизомий жазо чораси;

5. Гурлан тумани ҳокими Муроджон Азаматович Ачиловга нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан “хайфсан” интизомий жазо чораси;

6. Қўшкўпир тумани ҳокими Жўрабек Раҳимович Раҳимовга нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан “хайфсан” интизомий жазо чораси;

7. Урганч тумани ҳокими Фрунзе Илхомович Шариповга нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан “хайфсан” интизомий жазо чораси;

8. Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Рустамович Машариповга нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан “хайфсан” интизомий жазо чораси;

9. Хонқа тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Муродбек Сапарбоевич Давлатовга нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан “хайфсан” интизомий жазо чораси;

10. Хива тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Хурмат Раҳимберганович Матрасуловга нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан “хайфсан” интизомий жазо чораси;

11. Шовот тумани ҳокими Хакимжон Ахмаджонович Отахановга нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддаси 2-бандига асосан, ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси;

12. Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Анвар Кенжаевич Давлетовга нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддаси 2-бандига асосан, ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси;

13. Янгибозор тумани ҳокими Ўктамбой Қўчқорович Қурбоновга нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан “хайфсан” интизомий жазо чораси;

14. Тупроққалъа тумани ҳокими Алишер Рўзметович Салаевга нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддаси 2-бандига асосан, ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 114
Рейтинг: 3.1
t
×