Ҳайдовчининг қўпол қоидабузарлиги 8 яшар қизчанинг умрига зомин бўлди
Crime
−
02 November 2020 8197 1 minute
Йўл қоидаларига амал қилмаган ҳайдовчи 8 ёшли қизчани уриб юборди. Бу ҳақида Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ Aхборот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 30 октябрь куни соат тахминан 11:40 лар атрофида Фарғона вилояти Бешариқ тумани Шайтонкўл қишлоғида яшовчи Элёр Aбдураҳмонов Lacetti русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, вояга етмаган Бешариқ туманидаги 22-сонли мактабнинг 2-синф ўқувчиси Дилсевар Aбдурашидовани уриб юборган. Оқибатда кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамасдан қизча шифохонада вафот этган.
Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ берган маълумотларига кўра, бу ҳодисага Lacetti ҳайдовчисининг пиёдага йўл бермаслиги сабаб бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.
Динара Юсупова
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August