“Ҳарбийларни молиялаштирган” россиялик хонанданинг Лондондаги концерти бекор қилинди

World

image

Лондондаги “For Your Eyes Only” клуби россиялик “Инстасамка” номи билан танилган блогер ва хонанданинг жорий йил 14 ноябрга режалаштирилган концертини бекор қилди. Бу ҳақда “Meduza” хабар берди.

Қайд этилишича, қарор Лондондаги “Рус демократик жамияти” асосчиси Ксения Максимованинг клубга йўллаган шикоятидан сўнг қабул қилинган.

Маълум қилинишича, Максимова клубга ёзган мурожаатида “Инстасамка” Россия ҳарбийларига пул ўтказгани ва Украинанинг “Миротворец” базасига киритилганини айтган. 

Хонанданинг мазкур базадаги профилида у “Россия нацизми, фашизми ва Кремлнинг империяпараст қадриятларини” тарғиб қилиши ҳақида ёзилган.

“Инстасамка” эса аввалроқ ҳарбийларга пул берганини рад этган. “Эхо” эса “Миротворец” ушбу маълумотга далил сифатида ишончсиз Telegram-каналидаги хабарга асосланган Украина оммавий ахборот воситалари публикацияларидан фойдаланганини қайд этган.

Шунга қарамай, клуб вазиятни “синчиклаб кўриб чиққач”, хонанданинг чиқишини бекор қилишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина “Қизалоқ ва маймоқ” мультсериалини яратиш ва тарқатишга алоқадор беш нафар россиялик ҳамда тўртта ташкилотга қарши санкция жорий қилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic