Ҳалок бўлган Экополиция ходими иши юзасидан 3 нафар шахсга жиноий иш очилди

Crime

image

Аввалроқ, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ахборот хизмати қўмита ҳузуридаги Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) Айдар-Арнасой кўллар тизимини назорат қилиш бўлими бош мутахассиси Мирзо Ботиров хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлганини хабар қилганди. Мазкур ҳолат юзасидан 3 нафар шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Қайд этилишича, Экополиция ходими Мирзо Ботиров 9 сентябрь куни Сирдарё дарёси ўзанида ўтказилган тезкор рейд тадбири давомида электр қармоқдан фойдаланиб, балиқ овлаётган ҳуқуқбузарларнинг қаршилигига учраши оқибатида сувга тушиб кетган. Кеча, 10 сентябрь куни эса тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борилган қидирув ишлари натижасида инспекторнинг жасади топилган. 

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчи бўлган 3 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 202-(Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш), 219-(Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 102-(Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, улар гумон қилинувчи тариқасида ушланган бўлиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг 6 ойида 18 нафар ички ишлар органи ходими хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends