Ҳафта ўрталарида қаерларда ёмғир ёғиши айтилди

Interesting

−

image

Ушбу ҳафта Ўзбекистон ҳудудида асосан илиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилади, айрим кунларда баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2-3 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи асосан 20-23 даража илиқ бўлади.

Жорий йилнинг 4 ноябрида Бухоро, Навоий, Сурхондарё вилоятларининг айрим жойларида ва кечга томон республиканинг қолган ҳудудларида ёмғир ёғади. Шимолий ва шарқий ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Жорий йилнинг 5 ноябрида республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида фақат кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши сақланиб туради. Жорий йилнинг 6 ноябрь куни ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин.

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кечалари 7-12 даража илиқ атрофида, кундуз кунлари 4-5 ноябрда 18-23 даража илиқ, 6 ноябрда 23-25 даража илиқ, жанубий ҳудудларда эса 27 даража илиққача бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди, фақат 4 ноябрда кечқурун ва 5 ноябрда кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Ҳаво ҳарорати кечалари 8-10 даража илиқ, кундуз кунлари 20-22 даража илиқ атрофида бўлади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends