Ҳафта охирида об-ҳаво қандай бўлиши айтилди

Interesting

−

image

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 10-15 даража, кундуз кунлари 25-27 даража, жанубда ва чўл ҳудудларнинг баъзи жойларида 29-32 даражагача бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Эртага, 10 октябрда кечқурун республиканинг ғарбий ҳудудларига нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

Жорий йилнинг 11 октябрь куни нам ҳаво массалари Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларига тарқала бошлайди. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, куннинг иккинчи ярмида чўл ҳудудларда ва республика жанубида, кечқурун марказий ҳудудларнинг баъзи жойларида ёмғир ёғади. Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

Кўпчилик вилоятларда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ҳарорат 18-23 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Тоғли ҳудудларда 9-11 октябрь кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғади. 11 октябрда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда бугун ва дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари 13-15 даража, кундуз кунлари 25-27 даража бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет жорий йилнинг 1-12 октябрь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш билан чиққан эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends