Ҳафта охирида об-ҳаво қандай бўлади?
Interesting
−
17:28 1134 1 minute
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Унга кўра, ҳарорат асосан кечалари 10–15 даража, кундуз кунлари 22–27 даража, шимолий ҳудудларда жорий йилнинг 17–18 октябрь кунлари кечалари 5–10 даража, кундуз кунлари 18–23 даража бўлади. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.
Тоғли ҳудудларда бугун, 16 октябрь куни ёғингарчилик кутилмайди. 17–18 октябрда айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.
Тошкентда 16 октябрь ва дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.
Ҳаво ҳарорати кечалари 12–14 даража атрофида, кундуз кунлари 16 октябрда 24–26 даража, 17–18 октябрда 22–24 даража бўлади.
Live
AllJizzaxda 10 yoshli qiz zo'rlandi
06 October