Ҳафта давомида об-ҳаво қандай бўлиши айтилди
Interesting
−
11:47 697 2 minutes
Ўзгидромет ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, бугун 12 октябрь куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати асосан 18-21 даража, шимолда ва жанубда 23-26 даража бўлади.
Эртага 13 октябрь куни Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида, шунингдек кечаси ва эрталаб Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши сақланиб туради. Жорий йилнинг 14-16 октябрь кунлари республиканинг барча ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳарорат 22-25 даража, жанубда 27-30 даража бўлади.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 12-13 октябрда кучли бўлиши мумкин. Баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. 12 октябрь куни тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда бугун кундузи вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат 19-21 даража бўлади. 13-16 октябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 12-15 даража, кундуз кунлари 22-25 даража бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13-14 октябрь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Live
All