Ҳафта давомида ҳарорат −2 даражагача тушади – Ўзгидромет
Interesting
−
16:57 1682 1 minute
Ўзбекистонда ҳафта давомида асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Жорий йилнинг 28 октябрь куни айрим ҳудудларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Жорий йилнинг 26-27 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шимол ва чўл ҳудудларнинг баъзи жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати 15-20 даража илиқ, шимолда 10-15 даража илиқ атрофида бўлади.
Жорий йилнинг 28 октябрида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, шимолда ва шарқда эса ёғингарчилик кутилмайди. Жорий йилнинг 29-30 октябрь кунлари қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат фони иқлим меъёрига мос бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари 5-10 даража илиқ, кундуз кунлари 17-22 даража илиқ, шимолда кечалари 2 даража совуқ -3 даража илиқ, кундуз кунлари 12-17 даража илиқ бўлади.
Шамол асосан шарқий йўналишда 7-12 м/с тезликда эсади. 28-30 октябрда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин.
Шунингдек, Тошкентда ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 18-20 даража, кечалари 8-10 даража атрофида бўлади.
Live
All