Интернетни “портлатган” Ортиқхўжаев, Россияга қайтган Ravon, Каримов ҳақида китоб ва бошқа хабарлар

Жамият

image

Охирлаб бораётган 22 августда Ўзбекистон ва халқаро майдонда кўплаб муҳим воқеалар юз берди.

Мeҳнат мигрантларига уй бeрилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида” фармони қабул қилинди.

 Фармонга кўра, уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда кўп квартирали уйлардан республика бўйича жами 3 минг 462 та хонадон ажратилади.

Ўзбекистон Россиядан автомобиллар импорт қилиш бўйича биринчиликка чиқди

Шу йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Россиядан енгил автомобиллар импорт қилувчи давлатлар орасида биринчи ўринни эгаллади. 

2019 йилнинг 1-ярим йиллигида Россиядан 19,5 минг дона автомобиль хорижга экспорт қилинган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37 фоизга кўпдир. Ушбу ҳажмнинг қарийб 70 фоизи тўртта давлат ҳиссасига тўғри келади. Бу йил етакчилик Ўзбекистонга тегишли бўлиб, ушбу мамлакатга 6 ой ичида 4,3 минг донага яқин Россия автомобиллари олиб келинган.

Президент Марказий банк раҳбарини танқид қилди

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Марказий банк раҳбарини банкоматлар ишидаги узилишлар учун танқид қилиб, банклар етарли молиявий ресурсларга эга эканини айтди. 

Ravon Россия бозорига қайтди

Ravon русумидаги автомобилларни Россияга етказиб берувчи расмий дистрибьютер – “UzAuto Motors СНГ” ушбу мамлакатга UzAuto Motors (собиқ GM Uzbekistan) маҳсулотларини етказиб бериш янгиланганини маълум қилди. Ҳозирда Россия бозоридан учта модель - Ravon R4, Ravon R2 ва Ravon Nexia R3ʼни харид қилиш мумкин.

Ўзбекистон бозорларидаги гўшт нархи эълон қилинди

Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида 2019 йил 20 август куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари қуйидаги кўринишга эга бўлди. 

Мол гўшти (лахм гўштидан ташқари) 32 минг сўмдан 53 минг сўмгача (кг) Кузатув натижасига кўра, 1 килограмм мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқ деҳқон бозори”да қайд этилган. (32 минг сўм) Мол гўштининг максимал нархлари эса Самарқанд шаҳрининг “Темирйўл деҳқон бозори” ва “Дамариқ деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”да кузатилди. (53 минг сўм) Қўй гўшти 33 минг сўмдан 58 минг сўмгача (кг) Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”да 33 минг сўмдан рўйхатга олинган. 

Нарпайдаги жанжал бўйича ака-укалар қўлга олинди

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилояти Хатирчи туманида қиз болага пичоқ тираган йигитлар ушлангани ҳақида хабарлар тақралди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди. Унда қайд этилишича, жорий йилнинг 14 август куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видео Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан ўрганилди.

Интернет Ортиқхўжаевнинг овозидан “портлади” – Хоҳласанг худога бор!

Жорий йилнинг 16 август куни ўндан ортиқ мирободлик шикоятчи ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев қабулига борган. Улар иккита тўққиз қаватли уй оралиғидаги болалар майдончаси ўрнида савдо мажмуаси қуриш ҳақидаги аввалги ҳоким қарорини бекор қилишни сўрашган. Бу шикоятчиларнинг ҳокимга учинчи мурожаати бўлган.

2018 йил октябрида фуқароларга ўзини улар томонида эканини таъкидлаган Жаҳонгир Ортиқхўжаев, 16 август кунги учрашувда, “тўнини тескари кийиб”, уларга бақир-чақир қилишга ўтган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоёзувлар бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати расмий баёнот берди.

ДХРда Россия байроғи кўтарилди

Донецкда ўзини мустақил деб, эълон қилган Донецк халқ республикаси (ДХР) байроғи эмас, Россия байроғи кўтарилди. Россия Федерацияси байроғи шаҳар марказий майдонида жойлашган Халқ кенгаши биносига, Крупс номидаги кутубхона гумбазига ўрнатилган.

Ислом Каримов ҳақида янги китоб чоп этилди

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳақидаги навбатдаги роман нашр этилди. Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди бошчилигида нашр этилган асар “Олов тутган одам” деб номланган. У ёзувчи Луқмон Бўрихон қаламига мансуб. 

20 август куни банклар қанча доллар сотгани маълум бўлди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 20 августидан Ўзбекистонда тижорат банклари хорижий валютани нақд кўринишда сота бошлади.

Нақд валюта сота бошланган 20 июль куни Ўзбекистондаги тижорат банклари деярли 10 млн доллар сотган. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси Матбуот хизмати хабар берди.

Ҳақиқатда ухлаб ўтирган сенаторлар ҳам бўлди – Норбоева тан олди (видео)

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати йиғилишларини онлайн тарзда халққа намойиш қилиш режалаштириляпти. Бу ҳақда Сенат раиси Танзила Норбоева ОАВ вакиллари билан учрашувда айтиб ўтди, деб хабар берди QALAMPIR.UZ мухбири.

“Халқ кўп нарсани билмагани учун ҳам сенаторлар ухлаб ўтирибди, деган фикр бўлиши мумкин. Ҳақиқатда ухлаб ўтирган сенаторлар ҳам бўлди. Буни ҳаммамиз кўрдик. Сенатда кўриб чиқилган масалаларни батафсил трансляция қилиш масаласи режамизда бор. Мен эртага бўладиган йиғилишимизни халққа кўрсатишни айтгандим”, деди Танзила Норбоева.

“Чорсу” олиб қўйилгач, Аҳмет Демир яна Ўзбекистонни тарк этди

Туркиялик таниқли тадбиркор Аҳмет Демир Ўзбекистонни тарк этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда. 

Аҳмет Демир Ўзбекистон мустақилликка эришганидаёқ, 1992 йил мамлакатга келиб, инвестиция киритган хорижликлардан саналади. У ўша йили “Demir Holding” компаниясига асос солди ва бу Ўзбекистондаги биринчи турк компанияларидан эди. 

Путин Финляндияда европаликларга очиғини айтди

“Aгар Европа Кенгаши аъзолари Россияни ташкилотнинг бир қисми сифатида кўришни истамасалар, унда Москва буни амалга ошира олмайди”, деди Россия Президенти Владимир Путин Хельсинкида Финляндиядаги ҳамкасби Саули Ниинистё билан учрашувдан кейин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг