Ўзбекистон Россиядан автомобиллар импорт қилиш бўйича биринчиликка чиқди
Жамият
−
22 Август 2019
4497Шу йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Россиядан енгил автомобиллар импорт қилувчи давлатлар орасида биринчи ўринни эгаллади.
2019 йилнинг 1-ярим йиллигида Россиядан 19,5 минг дона автомобиль хорижга экспорт қилинган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37 фоизга кўпдир. Ушбу ҳажмнинг қарийб 70 фоизи тўртта давлат ҳиссасига тўғри келади. Бу йил етакчилик Ўзбекистонга тегишли бўлиб, ушбу мамлакатга 6 ой ичида 4,3 минг донага яқин Россия автомобиллари олиб келинган.
Ўзбекистондан кейин Чехия, (4 минг) Латвия, (3 минг дона) ҳамда Озарбойжон 2,1 минг дона автомобиль ҳарид қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь