ДХРда Россия байроғи кўтарилди
Олам
−
22 Август 2019
10599Донецкда ўзини мустақил деб, эълон қилган Донецк халқ республикаси (ДХР) байроғи эмас, Россия байроғи кўтарилди.
Россия Федерацияси байроғи шаҳар марказий майдонида жойлашган Халқ кенгаши биносига, Крупс номидаги кутубхона гумбазига ўрнатилган.
Халқ кенгаши ва кутубхона биносига Россия байроғи ўрнатилиши бўйича расмий изоҳ ҳозиргача берилмаган.
Тахминий маълумотларга кўра, шу тариқа Донецк халқ республикасида 22 август – Россия давлат байроғи куни нишонланган.
Украинада давлат байроғи байрами Мустақиллик кунидан бир кун аввал, 23 август куни нишонланади.
Аввалроқ, Қрим яриморолининг Судак шаҳрида бир гуруҳ украин ватанпарварлари Украина давлат байроғини ўрнатгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси