Ўзбекистонда қидирувга берилган эркак Истанбулда қўлга олинди

3-саҳифа

image

Ўзбекистонда қидирувда бўлган 35 ёшли эркак Туркиянинг Истанбул шаҳрида қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланган 1989 йилда туғилган Холмирза Ҳақбердиев Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган. У кеча, 12 март куни Бош консулхона ходимлари иштирокида Ўзбекистонга депортация қилинган.

“Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, йил бошидан бери Туркияда “Мадам Клод” тахаллуси билан танилган Нилуфар Мирханова, фирибгарлик айблови билан халқаро қидирувда бўлган Рита Халилова, фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини ўзлаштиришда айбланган Фахриддин Шакарбоев ва Ҳумоюнбек Мардонов, одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланган “Моня”, яъни Мунисахон Алижонова, Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувга берилган Саидумархон Мусаев, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни содир этганликда айбланган Зокир Файзуллаев қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул Туркия Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг