Расман: Рамос “Севилья” футболчисига айланди 

Спорт

image

Испаниялик 37 ёшли ҳимоячи Серхио Рамос “Севилья” футболчисига айланди. Бу ҳақда Испания клуби матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, “Реал Мадрид” ва ПСЖ клубларининг собиқ футолчиси бугун, 4 сентябр куни “Севилья” клуби билан шартнома имзолаган. У жамоага эркин агент сифатида кўчиб ўтган. Рамос айнан “Севилья” тарбияланувчиси ҳисобланади ва у жамоани 2005 йилда тарк этиб, “қироллик клуби”га бориб қўшилган эди.

Айтиш жоиз, Рамос Испания терма жамоаси сафида ҳам анча муваффақиятли фаолият олиб борган. Ҳимоячи терма жамоа сафида бир марта Жаҳон чемпиони ва икки карра Европа чемпионлигини қўлга киритган эди.

“Севилья” раҳбарияти Рамос билан ҳимоячи Саудия арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клуби билан принципиал келишувга эришганидан сўнг боғланган ва уни ўзи томонга оғдириб олган.

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли футболчи шу йилнинг ёзида Франсиянинг ПСЖ клубидан кетганидан кейин эркин агент мақомида эди. Рамос  фаолияти давомида Мадриднинг “Реал” ва “Севилья” клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган. Аввалроқ ҳимоячига Туркиянинг “Галатасарой” ва “Бешиктош” жамоалари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Серхио Рамос Севилья

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг